Паст даражада курувчиларга
Бош сахифа Танлаганингизни кушиш Алоқалар Сайт харитаси Дустга жунатиш Распечатать страницу
Диний экстремизим ва терроризм мавзусида йигилиш

Диний экстремизим ва терроризм мавзусида йигилиш

Файлни юклаб олиш.

Бухоро  таъмирлаш механика  заводи»  АЖ 

 жамоаси тезкор  йигилиш

«Диний экстремизим ва терроризм – маънавий тахдид» мавзусида сухбат.    

         Кун тартибидаги масала юзасидан Рустамов БА. Сўзга чиқиб, ёшларимиз диний экстремистик оқимларга бу нарсанинг моҳиятига етмай туриб, кўшилаётганлиги ва ота-оналар, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар бу ҳолатларга бефарқ муносабатда бўлаётганлиги ҳақкида сўзга чиқиб,  мазкур масала юзасидан кейинги сўзни вилоят хокимлиги жамоат ва диний   ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибияти мудири Б.К.Норбоевга берди.

            Б.Норбоев  сўзга чиқиб, қуйидагиларга эътибор қаратди: - «Диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал харакатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажовузкор сиёсий фаолиятдир. Маълумотларга кўра дунёда 500 га яқин террорчи ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 80% ислом ниқоби остида фаолият юритади. Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари сифатида экстремистик руҳдаги, шу жумладан, «жиҳод», «шаҳидлик» ғоялари тарғиб қилинган адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш, яширин гуруҳлар тузиш ва унинг аъзоларини махсус тайёргарликдан ўтказиш, ўз тарафдорларини давлат структураларига киритишга уриниш, аёллардан иборат ячейкаларни кучайтириш, ва бевосита терррористик акциялар ўтказишни айтиш мумкин. Хозирги пайтда Бухоро вилоятидан бир неча шахс Сурия, Афгонистонда террористик ҳаракатларда қатнашиб, ўша ердан туриб, ёт ғояларини ўз оиласига сингдиришга уринмокда. Уларнинг фикрича, «ислом динини ҳимоя қилиш учун жиҳод қилган, шу йўлда шаҳид кетганлар ва уларнинг яқинлари жаннатидир.» Ахборот технологиялари ривожланган бир пайтда баъзи бир динннинг моҳиятига етмаган айниқса ёшлар, - Интернет сайтларидаги ақидапарастлиликка йўғрилган маърузалар, адабиётларни ўқиб, қўлида қурол олиб, соч-соқоли ўсган қўштирноқ ичидаги дин ҳимоячилари тарғиботидан иборат видео лавҳаларни кўриб, онги заҳарланмокда.    Юртимизда яшовчи барча миллат ва элатлар динга мансублиги, мавқеи, ирқидан қатъий назар тинч тотув яшаётган бир пайтда, мана бундай «тузлуғига тупурган» кимсалар осойишта ҳаётимизни кўролмай, ўзининг ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида уйига, юртига қурол кўтариб, маънавий онгини заҳарлаш орқали бузмоқчи»

            Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек жойлардаги диний вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, аҳолининг айниқса ёшларнинг диний экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишда ўқув муассасалари, ташкилот ва маҳалла йиғинларида ўтказиладиган маърифий тадбирларда ёшларни илмли, дунёвий дунёқарашли ватанпарвар шахс қилиб тайёрлашга алоҳида урғу бериш, диний экстремизм тарафдорлари тарқатаётган ғояларнинг аслида ислом таълимотига зид экани ва сиёсий мақсадларга йўналтирилганини фактлар асосида кўрсатиб ўтди. Барчамиз огоҳ бўлиб, ҳушерликни янада ошириб, ёт ғояларнинг олдини олишга қаратилган барча ишларни амалга оширишимиз зарур.

«back
Сертификатлар:
Суратлар:
Подписка:

Янгиликлар:
Хамма янгиликлар
Эълонлар:
Хамма янгиликлар